Бемор болажонларга байрам кайфияти улашилди

25.12.2020 18:12:36

“Бор меҳримиз сенга, болажон!”. Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан ўтказилган навбатдаги акция ана шундай номланди. Манзил эса Сирдарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўлди. Партиянинг вилоят Кенгаши раиси, ходимлари ва маҳаллий Кенгашдаги депутатлари иштирок этган мазкур акциядан кўзланган мақсад эса Янги йилни шифохонада кутаётган бемор болажонларга байрам кайфиятини улашиш бўлди. Дастлаб Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Дилшунос Абдуллаева ҳамда партиянинг вилоят Кенгаши раиси в.в.б Беҳзод Абдуллаевлар томонидан хирургия бўлимида даволанаётган болажонлар холидан хабар олиниб, байрам совғалари топширилди. Неврология ва кардиология бўлимида даволанаётган болажонларга эса Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Орифжон Қудратов ҳамда Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Носиржон Эгамбердиевларнинг байрам совғалари эзгу тилаклар ҳамроҳлигида тақдим этилди.

- Беш кундан буён хирургия бўлимида даволанаётган боёвутлик бир ёшли Дилбар Йўлдошевага сон суягининг туғма чиқиши ташхиси қўйилиб, шифокрлар томонидан консерватив йўл билан даво муолажалари олиб борилмоқда экан. Партия вакиллари ва депутатларнинг шифохонага ташрифи Дилбар каби болажонларнинг ота-оналарига ҳам ҳақиқий байрам кайфиятини улашди, дейиш мумкин. Аслида партия фаолларининг ташаббуси билан тақдим этилган совғалар нисбийдир, болажонлар учун энг катта байрам совғаси бу уларга берилган меҳр ва соғайишлари учун қилинган тилак бўлди, дейди акция иштирокчиси, депутат ва шифокор Орифжон Қудратов.

Бир сўз билан айтганда ташкил қилинган лойиҳа Янги йил байрамини шифохонада кутишига тўғри келган болажонларга кутилмаганда бир олам қувонч ато этди.

 

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+