Беморлар ҳолидан хабар олинди

30.06.2021 10:06:53

Бемор учун икки оғиз ширин сўз ҳам бамисоли малҳамдек. Шу боис халқимизда вақти-вақти билан беморлар ҳолидан хабар олишдек хайрли анъаналар бор. Ана шу анъанага амал қилган ҳолда бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Иштихон туман Кенгаши, Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгаши депутати Муталлиб Раҳимов ва туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Олимжон Хўжамов билан биргаликда туманимизда истиқомат қиладиган ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда “Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан онкологик касалликлар билан рўйхатга олинган беморлар ҳолидан хабар олдик.

-Ушбу рўйхатда туман бўйича 569 нафар бемор қайд этилган. Айни пайтда уларнинг даволаниши учун сарф қилинадиган харажатларнинг 50 фоизи давлат томонидан тўлаб берилмоқда, -деди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Хўжамов биз билан суҳбатда мавжуд ҳолат ҳақида ҳикоя қилар экан- Беморларга ажратиладиган бепул дори-дармонларни тўлиқ етказиб бериш, айниқса кимётерапия жараёнида қўлланиладиган дорилар билан 100 фоиз таъминлаш эътиборга олинган.

Онкологик касалликлар билан оғриган беморларнинг ногиронлигини белгилашда (120-180 кун) имтиёзлар берилмоқда. КТМП қошида Хотин-қизлар ўртасида кўкрак саратонининг олдини олиш мақсадида ўтказиладиган тиббий кўрикларда фойдаланиладиган “32 Маммограф” диагностик аппарати ишлаб турибди. Туманда ҳудудий онкология маркази (ХОМ)нинг структурасига кўра, икки нафар шифокор ва уч нафар ўрта тиббиёт ходимлари фуқароларга хизмат кўрсатмоқда.

Бизнинг ташрифимиз беморларнинг кайфиятини кўтарди. Улар кўрсатилган эътибор учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

 

Фахриддин АБДУРАЗЗОҚОВ,

Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгаши депутати

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+