Беморларни дори билан таъминлашда муаммо бор

21.06.2021 13:06:44

Ўзбекистонда умргузаронлик қилаётган аҳолининг фаровон турмуш кечириши нафақат иқтисодиётга, балки тиббиётга ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ. Зеро, тани-жони соғ бўлган инсонгина тиниқ фикр-ўйга эга бўлади,  турмуш шароитидан кўнгли тўлади. Албатта, аҳоли саломатлигини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш тиббиёт ходимларига катта масъулият юклайди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, соғлиқни сақлаш соҳаси, хусусан, онкология йўналишида мамлакатимизда эришилаётган ютуқларни бугунги кунда жаҳон тиббиётчилари ҳам эътироф этмоқдалар. Замонавий тиббиёт асбоб ускуналарининг амалиётда кўлланилиши, янгидан янги дори-дармонларнинг кашф этилаётганлиги, даволашнинг янги усуллари ҳаётга татбиқ қилинаётганлиги бунга асосий замин бўлмоқда. Қашқадарё ҳудудий онкология маркази, Қарши шаҳри, Нишон ва Қарши туманларида ҳам айни пайтда бирмунча ишлар қилинган. Онкологик хасталикка чалинган беморларни ўз вақтида руйхатга олиш, даволаш профилактика йўналишида ҳам анчагина ишлар қилиняпти. Бу соҳада фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимларининг малакалари оширилган. Беморларни зарур тиббий дори-дармонлар билан таъминлаш ҳам тўғри йўлга қуйилган.

-Ўрганишлар жараёнида шу нарса аниқландики, вилоятда онкологик касалликларни даволашда сезиларли силжишларга эришилган,- дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Маҳфират Хушвақтова- Бироқ бемор кишиларни ўз вақтида дори-дармон билан таъминлашда бир мунча муаммолар кўзга ташланди. Шунингдек, фаолиятда бошқа бир қатор камчиликлар ҳам мавжудлиги аниқланди. Бу жумбоқлар келгусида ўз ечимини топади. Воҳа аҳлига ҳозирги кун талаби даражасида онкологик хизмат кўрсатилиши таъминланади.

 

                                                        Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё

                                                        вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+