Бепул тиббий кўрик ташкил этилди

26.10.2022 17:10:26

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сонли фармонида аҳолининг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш ва соғлом оилани шакллантириш юзасидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Даминов Ботир Турғунпўлатович томонидан Тошкент педиатрия тиббиёт институти шифокорлари кўмагида Юнусобод туманидаги МФЙ аёллари учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрик тумандаги Ҳалқабоғ, Севинч, Мурувват, Посира, Обод маҳаллаларида ўтказилди. Унда кардиолог, невропатолог, эндокринолог, маммолог, гинеколог каби шифокор мутахассислар хизмат кўрсатиб, аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий маданиятини юксалтириш, касалликларни эрта аниқлашга ҳисса қўшишди.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+