Бешкентдаги митинг ҳамманинг кайфиятини кўтарди

21.09.2021 12:09:51

“Адолат” социал-демократик партияси 26 ёшга тўлди. Гўдак ҳам 26 ёшга етганда ҳаётга теран нигоҳ билан боқади. Сиёсий куч ташкил этилгандан буён жамиятда адолат ўрнатиш устида тинимсиз фаолият олиб бораяпти. Айниқса, истиқлол йилларида партия анча чиниқди. Шунинг учун ҳам кеча, бугун ва эртанги фаолияти фақат самарали ҳамда порлоқ бўлаётир. Буни биргина Қашқадарё вилояти  мисолида оладиган бўлсак, барча йўналишдаги партиявий-ташкилий ишларда фақат ва фақат ўсишга эришилаётганининг  гувоҳи бўлиш мумкин. Биргина Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ўтган сайловда вилоятдан 3 нафар, маҳаллий Кенгашларга эса  59 нафар депутат сайлангани  ҳам фикримиз исботидир.

Партиянинг вилоят ва Қарши туман Кенгаши томонидан Бешкент шаҳридаги майдонда ўтказилган “Биз адолат тарафдоримиз” мавзуидаги тарғибот тадбирида  ҳам  тумонат одам тўплангани  ташвиқот ишлари намунали  йўлга қўйилганидан далолатдир.  Митингда сўзга чиққан маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари партиянинг сайловолди дастурида илгари сурилган жамиятда қонун устуворлигига эришиш, барча жабҳада адолат тамойиларини қарор топтириш борасида қилинаётган ишлар хусусида фикр юритдилар.

Митингда вилоят ва туман маданият ходимлари томонидан уюштирилган бадиий чиқишлар, викторина ўйинлари барчага манзур бўлди.

                                                                  Комил САХАТОВ, 

                                               “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+