Билимдон ўқувчилар тақдирланди

19.06.2024 12:06:05

«Адолат»  социал-демократик партиясининг ғоя ва мақсадларини тарғиб этишда жамиятда танилувчанлигини оширишга қаратилган турли соҳа ва йўналишларда ташкил этилаётган танловлар, айниқса, муҳим аҳамият касб этмоқда.

 Статистик маълумотга кўра, болалар томонидан содир этиладиган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг аксарияти айнан таътил вақтига тўғри келиши қайд этилган. Бу эса партия томонидан ташкил этиладиган бу каби тадбирларнинг нечоғлик самарали эканлигини кўрсатади. 

 Шундай танловлардан яна  бири «Таълим сифати партия нигоҳида» лойиҳаси доирасида партиянинг Навоий вилоят Кенгаши томонидан Зарафшон шаҳар саноат техникумида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги «Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги тегишли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Унда  шаҳардаги умумтаълим мактабларидаги бошланғич синф ўқувчилари инглиз тили ва математика фанларига доир билимларини  синовдан ўтказишди.

Ўқувчиларнинг натижалари   Навоий вилояти «Ёшлар қаноти»   Кенгаши ҳузурида ташкил этилган экспертлар гуруҳи аъзолари томонидан қайд этиб борилди. Тадбир сўнгида сараланган билимдон ва иқтидорли ўқувчилар партиянинг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 Аҳамиятлиси, бу каби тадбирларнинг мактаб ўқувчилари иштирокида ёзги таътил вақтида ўтказилиши уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда илм-фанга бўлган қизиқишини ортишига хизмат қилмоқда.

        

«Адолат»  СДП
Навоий вилояти Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+