Бинолар қават-қават, уйимга чиқсам бир амаллаб

10.05.2021 18:05:20

Бунёд этилаётган уйлар кўзни қувнатади, лекин сифати, халқаро стандартларга жавоб бериши борасида бундай дея олмайман. Нимага десангиз, бугун қурилаётган кўп қаватли уйларни қуришда ногиронлиги бор юртдошларимиз манфаатлари ҳисобга олинмаяпти. Навоий шаҳрида 7 қаватгача қурилаётганларига лифт ўрнатиляпти холос. 5 қаватгача қурилаётган уйларимизда лифт йўқ. Бундай уйларни харид қилаётган имконияти чекланганлар тепага қандай кўтарилади? Ёки лифт техник сабаб билан тўхтаб қолса, 9-16 қаватли уйларга қандай чиқилади?

Ахир, ХХI асрда яшаяпмиз. Қурилишга рухсат берувчи мутасаддилар пандус ва лифтларнинг бўлишини шарт қилиб қўймас экан, имконияти чекланган юртдошларимиз ҳуқуқларини чеклаб қўяверамиз. Бугун маҳаллий Кенгашларда “Халқпарвар” комиссиялар иш бошлади. Албатта, қурилишдаги бу ҳолатни тўғрилашни талаб қиламиз.

 

Санжар ҚУРБОНОВ,

Навоий шаҳар Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+