"Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи”

15.06.2022 14:06:25

Ўзбекистон “Адолат” СДП ташаббуси билан “Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳасининг ҳаётга татбиқ этилиши аёлларимизни қийнаб келётган муаммоларни бартараф этишда ҳамда, чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган хотин-қизлар билан бевосита мулоқот ўрнатишда қўл келмоқда. 

Бугун Сардоба туман  Наврўз МФЙ  хоким ёрдамчиси Б.Бекмуродив ва  “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши ўринбосари Б.Абдуллаев лойиҳа доирасида Дўстлик кўчаси 67/2 уйда яшовчи Қудратова Сайёра ва Дўстлик кўчаси 67/6  Солиева Гавхарлар холидан хабар  олиниб, муаммоларини ечим топиш учун хонадонларига ташриф буюрилди.

Хар икки фуқаронинг кам таъминланганлиги, ногирон фарзандлари ва ишсиз вояга етмаган фарзандлари борлиги инобатга олиниб маҳалланинг  темир дафтарига киритилиб ижтимоий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек фуқаро  Солиева Гавхар кўз шифохонасига бориши ва муолажа олиши учун хоким ёрдамчиси ва партиямиз кўз шифокорига учрашиб ёрдам қилинишига келишиб олинди.

 “Адолат СДП Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+