Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи: «Хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоялаймиз!» мавзусида давра суҳбати ўтказилди

16.07.2024 11:07:14

Ургут тумани Навбог маҳалласида партия туман Кенгаши фаол аъзолари билан биргаликда «Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида «Хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоялаймиз!» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Кенгаш «Аёллар қаноти» ҳаракати фаоллари сўзга чиқиб, қонунларимизда ҳар қандай зўравонликка нисбатан жазо белгиланганлиги, ҳеч кимнинг аёл шаънини оёқ ости қилишга ва уни таҳқирлашга ҳаққи йўқ эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, жамиятда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларнинг оила ва жамиятдаги ролини кучайтириш, давлат бошқаруви ва сиёсатга фаол жалб этиш, энг асосийси, зўравонликларнинг барча кўринишларидан, таҳдидлардан ҳимоялашга ҳаммамиз бирдек масъул ва жавобгар эканлиги бўйича фикрлар билдирилди.

 

Замира АБДУРАҲМОНОВА,

«Адолат» СДП

Ургут туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+