“Бир адолатчи - юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида бепул дорилар тарқатилди

07.05.2021 21:05:31

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ҳудудларда фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан,  партиянинг  «Бир адолатчи - юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида Халқ депутатлари  Музработ туман Кенгаши депутати Муборак Мамадалиева ташаббуси билан тумандаги  “Наврўз” МФЙда туман кўп тармоқли марказий поликлиника шифокор ва ҳамширалари ҳамкорликда маҳалладаги “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган аёллар учун бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрик давомида фуқароларга соғлом турмуш тарзи, ўзи ва яқинларининг саломатлигига эътиборли бўлиш бўйича маслаҳатлар берилди.

Муборак Мамадалиева, Халқ депутатлари Музработ туман Кенгаши депутати:

Аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишни такомиллаштириш соғлом авлодни тарбиялаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолида тиббий этика, санитария-гигиена кўникмаларини шакллантириш,  касалликларни камайтиришда муҳимдир. Ўтказилаётган ушбу тадбир аёллар саломатлигини муҳофаза қилишда ўзининг ижобий самараларини беради, сабаби тиббий кўрикда нафақат “Аёллар дафтари”даги аёллар, балки ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатлами, аёллар кенг иштирок этди. Бепул дори-дармонлар тарқатилди. Бундан кўзланган асосий мақсад  хотин-қизларда касалликларни эрта аниқлаш, уларни олдини олишдир. Эрта аниқланган касалликни эса даволаш осон кечади.

Тиббий кўрик давомида фуқаролар ўзлари қизиққан саволларга жавоблар, саломатлиги тўғрисидаги муаммоларга тегишли кўрсатмалар олишди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+