«Бир адолатчи юз аёлга ҳимоячи лойиҳаси» доирасида

13.10.2022 13:10:06

Халқимизнинг ёрдамга муҳтож, эҳтиёжманд кишиларга бефарқ эмаслиги, уларга ҳар томонлама кўмаклашишдек олижаноб фазилатлари юксак эътирофга лойиқдир.

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг «Бир адолатчи юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг оила ва жамиятдаги мавқейини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борадаги саъй-ҳаракатлар партиянинг Термиз шаҳар Кенгаши томонидан ҳам тизимли йўлга қўйилган.

Хусусан, партиянинг «Бир адолатчи юз аёлга кўмакчи» лойиҳаси доирасида партия Термиз шаҳар Кенгаши депутати Малика Аманова ва бир гуруҳ партия фаоллари томонидан шаҳардаги «Тупроққўрғон» МФЙ да истиқомат қилувчи фуқаролар хонадонида бўлиб 10 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадонига бориб, суҳбатда бўлди ва 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Шунингдек, маҳалладаги «Темир дафтар»га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган оилалар ҳолидан ҳам хабар олди. Уйма-уй юриб сайловчилар билан дилдан суҳбатлашди, тиббий кўрикка муҳтож фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва зарур дори-дармон воситалари билан таъминлашга кўмаклашди.

- Лойиҳа доирасида хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, иш билан таъминлаш, меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Термиз шаҳар Кенгаши раиси Асилбек Газиев. – Айниқса, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этишга қаратилган ишлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда

– Малика Амановани депутатликка сайлаганимиз маҳалламизнинг ютуғи бўлди, – дейди «Тупроққўрғон» МФЙ фаоли Зуҳра Боқиева . – Депутатимиз ҳар доим сайловчилари ҳолидан хабар олиб, оғирини енгил қилиб келмоқда. Бугунги мулоқотлардан бир қатор муаммолар ечимини топди. Маҳалламиз биносида иситиш тизими яхши ишламаслиги фаолиятимизга салбий таъсир кўрсатаётган эди. Депутат ҳомийлигида иситиш тизимидаги камчиликлар бартараф этилди. Бу каби эътибордан кўнгиллари тоғдек кўтарилган фуқаролар депутатга миннатдорлик билдиришди. Инсон қадри улуғланган юртда яшаётганидан мамнунлигини баён этишди.

Дилафрўз Раҳматова,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+