“Бир адолатчи юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида

12.08.2022 17:08:12

Бугун жамият ҳаётининг қайси жабҳасига назар солмайлик, истиқболли ўзгаришларнинг гувоҳи бўламиз. Ана шу тарихий ислоҳотларда юртимиз хотин-қизлари ҳам фаол иштирок этиб, халқ фаравонлигига ва она Ватан тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳам бу борада олиб борилаётган давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда, фаолиятининг дастлабки онлариданоқ аёллар масаласини устувор вазифалар сарасига киритди.

Хусусан, партиянинг “Бир адолатчи юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг оила ва жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борадаги саъй-ҳаракатлар партиянинг  Тошкент вилоят Юқори Чирчиқ тумани Кенгаши  томонидан ҳам тизимли йўлга қўйилган.

Туманинг “Жумабозор” маҳалласида “Адолат” СДП Юқори Чирчиқ тумани Кенгаши раиси Искандер Алашбаев ташаббуси билан “Аёлга эътибор – жамият келажагига эътибор” мавзусида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганишга қаратилган учрашув ташкил қилинди. Унда ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган “Аёллар дафтари” рўйхатидаги бир гуруҳ хотин-қизлар билан суҳбат олиб борилди. Очиқ мулоқот жараёнида хотин-қизлар томонидан келиб тушган мурожаатлар ўрганилиб, улар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Муаммоларни жойида ижобий ҳал қилиш, бартараф этиш чоралари кўрилди.

- “Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, улар учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитини яратиб бериш, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда”, – дейди “Адолат” СДП  Юқори Чирчиқ туман Кенгаши раиси Искандер Алашбаев. – “Айниқса, туманимиз хотин-қизларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этишга қаратилган ишлар уларнинг моддий фаровонликларини таъминлашда, оила ва жамиятдаги мавқеини оширишда ўзининг ижобий самарасини бермоқда”.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+