“Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси - Элликқалъада

09.04.2021 14:04:56

 

Яқинда «Адолат» СДП Элликқалъа тумани Кенгаши партиянинг Халқ депутатлари Элликқалъа тумани Кенгашидаги депутати К.Юлдашева билан биргаликда партиянинг «Бир адолатчи-юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида тумандаги «Элликқальа» ОФЙ ҳудудидаги «Аёллар дафтари»га киритилган 3 нафар аёлнинг ҳолидан хабар олинди ва уларнинг яшаш шароитлари ўрганилди.                    

Мулоқот давомида уларнинг ногирон болалари борлиги, шароитлари оғирлиги, боқувчисининг йўқлиги маълум қилинди.

Депутат К.Юлдашева ушбу аёлларга ҳар томонлама кўмак бериш, мунтазам аҳволларини ўрганиб туриш бўйича «Эллиққальа» ОФЙ масъуллари билан келишиб олинди. Айниқса, депутат «Аёллар дафтари»га киритилган аёлларнинг болаларига берилаётган ногиронлик нафақаларини вақтида берилишини мунтазам назорат қилиб туришини билдириб ўтди.

Шунингдек, «Аёллар дафтари» руйхатига киритилган аёлларга ва кам таьминланган оилаларга мактаб кийими ва бошқа совғалар берилди.

 

Равшанбек АКНАЗАРОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Элликқалъа тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+