“Бир адолатчи - юз аёлга ҳимоячи” лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамонлари

21.03.2021 12:03:43

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сирдарё вилояти ва Гулистон туман Кенгаши томонидан ўтказилган навбатдаги лойиҳа маҳаллабай тизимини ўзида ифодалади. Яъни Гулистон туманининг «Аҳиллик» ва «Ибратли» маҳалласидаги аҳоли билан уйма-уй юриб, мулоқотлар ўтказилди, муаммолар, таклифлар ўрганилди. Масалан «Аҳиллик» маҳалласидаги ўндан ортиқ аёллар ичимлик суви билан боғлиқ масала партия депутатлик гуруҳи томонидан ҳал қилинган бўлишига қарамай электр энергиясидаги тинимсиз узилишлар сабаб сув минораларининг доимий ишламаётгани аҳолини ичимлик суви билан тўлиқ таъминлай олмаётганлигини маълум қилди.

Шунингдек «Аёллар дафтари»даги хотин-қизлар билан ишлашда ҳам ҳал қилиниши зарур бўлган масалалар борлиги ўрганишлар давомида аниқланди. Хусусан, «Ибрат» маҳалласида истиқомат қилувчи Абдуллаевлар хонадонига ташриф буюрган  ишчи гуруҳи эътиборини томорқада ташкил этилган мўьжаз иссиқхона тортди. Олти сотих майдондаги иссиқхонада булғор қалампири ва бодринг парваришлаётган хонадон эгалари ўз ўзини банд қилган.  25 ёшли имконияти чекланган фарзандига қараётган оила бекаси Гулнора Абдуллаева ҳам томорқа ишларида турмуш ўртоғига ёрдам бериши  бу аёлнинг ҳақиқий матонат эгаси эканлигини исботлаб турибди.

Ташриф буюрган ишчи гуруҳига Гулнора Абдуллаева томонидан болаликдан ногирон фарзанди Даврон Абдуллаевнинг қаровчиси сифатида нафақа тайинланмаганлиги айтилди. Амалий ёрдам сўраган бу аёлга партиянинг  туман Кенгаши раиси Ёқубжон Миртожиев бириктирилди. Яъни ушбу мурожаат зудлик билан ўрганилади ва натижаси бўйича маълумот берилади. Шу каби ижтимоий аҳамиятга эга қатор масалалар адолатчилар томонидан ўрганилиб, «Адолатдан маслаҳат» лойиҳасининг келгуси манзили айнан мазкур ҳудудда ўтказилиши белгилаб олинди.

 

Маҳфират ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+