БИР АДОЛАТЧИ ЮЗ АЁЛГА ҲИМОЯЧИ

13.06.2024 11:06:50

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг сайловчилар ва кенг жамоатчилик ўртасида хайрихоҳларнинг ошишида турли лойиҳа ва ташаббусларнинг ўрни беқиёс. Ана шундай лойиҳалардан бири «Бир адолатчи юз аёлга ҳимоячи» лойиҳасидир.

Мазкур лойиҳа доирасидаги тадбирлар республикамиз ва Навоий вилоятининг энг шимолий ҳудуди ҳисобланган вилоят марказидан 300 км олисда жойлашган Учқудуқ туманида ҳам турли байрамлар арафасида анъанавий тарзда ўтказилиб келинмоқда.

Яқинда «Адолат»СДП Учқудуқ туман Кенгаши томонидан Қурбон ҳайити байрами муносабати билан «Дўстлик» МФЙда яшовчи бир гуруҳ оғир аҳволда ётоқда даволанаётган аёллар ҳолидан хабар олинди ва патронаж ҳамшира ёрдами кўрсатилди.

Жумладан, Қаршигул Жахсилуқова миллати қозоқ, 2016 йилда юрак хуружи оқибатида инсультга чалинган. Қундуз Қўлдошева эса икки йил олдин айнан шундай касалликка чалиниб, ҳозирда сўзлаш қобилиятини йўқотган. Ҳар иккаласи ҳам 2-гуруҳ ногирони ҳисобланади.

Бир неча йиллардан буён тиббиёт ходимлари томонидан уйда даво муолажалари кўрсатиб келинмоқда. Қурбон ҳайити байрами муносабати билан партия фаоллари томонидан кўрсатилган эътибордан уларнинг кўнгли кўтарилди.

Шунингдек, ҳомийлар томонидан берилган дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. Байрам арафасида партия фаолларининг бу каби хайрли ишлари вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарлари бўйлаб давом этмоқда.


«Адолат» СДП
Навоий 
вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+