“Бир адолатчи-юз аёлга ҳимоячи”

14.07.2022 11:07:32

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ташаббус кўрсатилиб ҳудудларда фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан,  Олтинсой туман “Аёллар қаноти” Кенгаши томонидан партиянинг  «Бир адолатчи-юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида туман кўп тармоқли марказий поликлиника шифокор ва ҳамширалари ҳамкорликда маҳалладаги “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган аёллар учун бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрик давомида фуқароларга соғлом турмуш тарзи, ўзи ва яқинларининг саломатлигига эътиборли бўлиш бўйича маслаҳатлар берилди. Тадбир давомида “Темир”, “Аёллар” дафтарида рўйхатда турган  50  нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, терапевт, педиатр, кардиолог ва бошқа йўналишдаги  малакали шифокорлар  кўригидан ўтишди.

сурхон2_3

Шунингдек, тиббий кўрик давомида 10 млн. сўмлик 8 турдаги дори-дармонлар тарқатилди

Гулноза Сафарова, туман Кўп тармоқли марказий поликлиника шифокори:

- Ўтказилаётган ушбу тадбир аёллар саломатлигини муҳофаза қилишда ўзининг ижобий самараларини беради, сабаби тиббий кўрикда нафақат “Аёллар дафтари”даги аёллар балки, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли қатлами, аёллар кенг иштирок этди. Бепул дори-дармонлар тарқатилди. Бундан кўзланган асосий мақсад  хотин-қизларда касалликларни эрта аниқлаш, уларни олдини олишдир.

сурхон3_2

Эрта аниқланган касалликни эса даволаш осон кечади. Маҳалла аҳолиси кўрик давомида зарурий йўналишдаги шифокорлар қабулида бўлишиб, тиббий анжомлар ёрдамида текширувлардан ўтказилди. Зарур бўлганда, бепул дори-дармон, малакали шифокорлар томонидан зарурий маслаҳатлар берилди. Бундан ташқари, тиббий кўрик давомида маҳалладаги ногиронлиги бор фуқароларни уйма-уй юриш орқали кўрикдан ўтказилди.

сурхон4_1

Тиббий кўрик давомида фуқаролар ўзлари қизиққан саволларга жавоблар, саломатлиги тўғрисидаги муаммоларга тегишли кўрсатмалар олишди.

Малика Хидирова,

 “Адолат”СДП Олтинсой туман “Аёллар қаноти” Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+