“Биринчи марта овоз бердим!”

22.12.2019 19:12:45

Сайлов демократик  ҳуқуқий  давлатнинг асосий белгиси, халқимизнинг ўз хоҳиш-иродасини ифода этиши, давлат ва жамият ишларидаги иштирокининг муҳим шакли ҳисобланади. 

Бугун мен ҳам мамлакатимиздаги бошқа тенгдошларим қатори  Ўзбекистон Республикаси  Олий  Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари  вилоят, туман ва шаҳар  Кенгашларига бўлиб ўтаётган сайловда Хоразм вилоят Гурлан туманидаги 151-сайлов участкасида биринча марта овоз бердим.

Сайловчилар  манфаатларидан келиб чиқиб қонунлар қабул қилиниши, ижро ҳокимияти устидан  парламент назоратининг амалга оширилиши, сайловчилар мурожаатларини бефарқ қолдирмаслик Қонунчилик палатасига муносиб депутатнинг  сайланишига боғлиқ. Шу сабабли сайловларда биз, ёшларнинг сиёсий фаоллигимиз муҳим деб ўйлайман. Сайловдаги илк иштироким  ҳаётимдаги энг қувончли дам ҳисобланиб, менда эл-юрт келажагига бўлган дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлади.

Тенгдошларим каби бугунги сайловда  юртимиз келажаги, мамлакатимиз тараққиёти учун овоз берганимга ишончим комил.      

                                                                                                 Моҳинур РАҲИМБОЕВА, 

                                                                                                      сайловчи                   

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+