Битирувчилар – порлоқ келажакнинг янги нафаси

10.06.2024 12:06:11

Ёшлар – келажагимиз бунёдкорлари, эртамиз ворислари.    Уларни қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсатининг бир қисмига айланганини уларнинг жамият ҳаётидаги роли тобора ошиб бораётганидан ҳам англаш мумкин.  Айниқса, мактаб битирувчиларига эътиборли бўлиш, ўзларига муносиб касб танлаши ва ўқишни давом эттиришларига кўмаклашиш долзарб вазифалардан бири саналади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов бу йил Андижон туманидаги мактабларни тамомлаётган ёшлар билан учрашди.
Битирувчиларга республикамизда ёшлар сиёсати борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлатимиз раҳбари томонидан яратилаётган шароит ва имтиёзлар, олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилишдаги ўзгаришлар тўғрисида тушунчалар берилди. Бу борада келажагимиз эгаларини тўғри йўл танлашида устозлар билан бирга ота-оналар ва жамоатчилик вакиллари тўғри маслаҳат бериши лозимлигини таъкидлади.

–Мустақил  ҳаётга қадам босаётган фарзандларимиз билан фахрланамиз, дейди «Адолат» СДП Андижон вилоят Кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов.

-Улар Ўзбекистоннинг келажаги,  янги нафаси. Шу маънода ёшларга қарата айтмоқчиман: ҳеч қачон унутманг, сизни улкан ва масъулиятли марралар кутмоқда. Олдингизга аниқ мақсад қўйиб, бор куч-ғайратингиз, билим ва салоҳиятингиз билан ҳаракат қилинг. Шунда кўзлаган чўққиларга эришасиз.

Партия етакчиси ўз ўрнида ёшларни сиёсий майдонда ҳам фаол бўлишга чақирди. Маълум бир касб эгаси бўлиш баробарида жамоатчилик ишларида қатнашиш, депутатлик институтининг вакили бўлиш юзасидан тавсиялар берди.

«Адолат» СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+