«Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – ватанмиз!» шиори остидаги тадбир

17.07.2024 11:07:32

Айни кунларда давлатимиз раҳбари республикамиз мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган байрам тадбиридаги нутқида илгари сурган «Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – ватанмиз!» ғояси асосида бутун юртимиз бўйлаб «Маънавият марафони» ўтказилмоқда.

Шу мақсадда Қўнғирот тумани маънавият маркази мажлислар залида «Маънавият марафони» га ҳамоҳанг тарзда «Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – ватанмиз!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон «Адолат» СДП Қўнғирот туман Кенгаши раиси Мавлуда Ембергенова ва туман маънавият маркази раиси Жанболат Усербаевлар долзарб мавзудаги маърузалари билан иштирок этишди.

Маърузачилар ўз нутқида, айниқса, сўнгги вақтларда юртимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, халқ фаровонлигини ошириш, маънавий-маърифий ҳаётни янада яхшилаш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, хусусан, ёшларимиз таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар, илғор лойиҳалар амалга оширилишига қарамай, бу борада кузатилаётган муаммоларга жиддий тўхталиб ўтишди.

Мазкур лойиҳа доирасида амалга ошириладиган маънавий-маърифий тадбирлар орқали ёшларга юртимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар эришилаётган ютуқлар ҳақида кенг маълумот бериш, уларда Ватанга муҳаббат, халқимизга садоқат ҳиссини янада кучайтириш, тарбиясига салбий таъсир этувчи ғоявий таҳдидларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш, ёшларни илм-фанга, маърифатга тарғиб қилиш баробарида маърифатли жамият қуриш, улар қалбида Янги Ўзбекистонни барпо этишдаги дахлдорлик ҳиссини кучайтириш кўзда тутилади.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси
матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+