«Биз бир оиламиз»

22.07.2024 15:07:51

Кейинги йилларда давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири – жамиятда миллатлараро тотувликни таъминлаш ва кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қараш руҳида тарбиялаш демакдир.Бош қонунимизда ҳам бу ўз ифодасини топган. Қолаверса жамоатчилик билан ишловчи сиёсий партиялар фаолиятида ҳам кенг ўрин эгалламоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон туман кенгаши фаоллари томонидан тумандаги 2-сон мусиқа ва санъат мактабида «Биз бир оиламиз» мавзусида ташкил этилган тадбир айни шу мақсадга қаратилди. Унда партия фаоллари билан бирга турли миллат вакиллари ва уларнинг фарзандлари иштирок этди.

Тадбир аввалида сўз олганлар миллатлараро тотувлик, Ўзбекистонда миллатидан қатъи назар барча фуқаролар тенг ҳуқуққа эга эканлигини таъкидладилар. Тинчлигимизни ифодаловчи расмлар кўргазмаси, мустақиллик ва дўстлик мавзусидаги қўшиқлар ижроси ҳамда спорт мусобақалари иштирокчиларнинг фаоллигини кўрсатди. Асосийси, беллашувларда дўстлик ғалаба қозонди.

Малоҳатхон Мусаева, Ўзбекистон «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари:

-Вилоятдаги барча Миллий маданий марказлар билан ҳамкорликда ишлаяпмиз. Уларнинг тили ва урф-одатларини, қадриятларини ҳурмат қилиш ва сақлаб қолишга эътибор қаратилмоқда. Бу тинчликсевар давлатимиз сиёсатининг асосини ташкил этади.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+