Биз хасталикни спорт билан енгамиз

13.06.2022 15:06:02

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни турли спорт мусобақаларига жалб этиш, соғлом турмуш тарзига риоя қилишлари учун партиянинг Қарши шаҳар Кенгаши ва депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан кенг қамровли тарғибот ишлари амалга ошириляпти. Ёш авлодни ватанга муҳаббат, билимли этиб тарбиялашда кўрик танловларнинг аҳамияти катта. Биз шуни ҳисобга олиб, вилоятдаги барча олий ўқув юртлари ва техникумлар талабалари, мактаб ўқувчилари ўртасида турли мавзуларда танловлар ташкил этяпмиз. Бугун юридик техникуми талабалари ўртасида «Президент асарлари билимдони» кўрик танловини ўтказдик.Тегишли жамоат ташкилотлари ва ҳуқуқ тартибот идоралари ҳамкорлигида ташкил этилган танлов кўтаринки руҳда ўтди ва ғолиб ёшлар ҳомийлар ҳамда партиянинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Қаҳрамон Рўзибоев умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Коррупция ёшлар нигоҳида» иншолар танловини ўтказишга бош- қош бўлди. Унинг бевосита саъй-ҳаракати билан куни кеча Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институти Қарши филиалида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида «Биз хасталикни спорт билан енгамиз» шиори остида футбол, волейбол, шахмат-шашка, теннис, турникка тортилиш турлари бўйича спорт мусобақаларини уюштирди. Унда минглаб ёшлар ўз маҳоратларини синовдан ўтказдилар. Мусобақаларда Қарши давлат университети талабалари фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритдилар.

Фахрли ўринларни эгаллаган ёшлар Ўзбекистон «Адолат» СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши ва олийгоҳлар маъмурияти, шаҳар ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Чамангул Муҳаммадиева,

Халқ депутатлари Қарши шаҳар

Кенгаши депутати.

Уюштирди: Комил Сахатов.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+