Биз сизнинг ҳимоячингизмиз

07.09.2021 17:09:34

Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, аҳолини қабул қилинаётган қонунларнинг мақсади, мазмун-моҳиятидан хабардор қилиш “Адолат” СДПнинг бош мақсади. Бу йўлда қонун устуворлиги “адолатчилар”нинг бош шиори.

Партиянинг Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан Бўстон туманида “Адолат – ҳар бир инсон учун!” шиори остида ўтказилган оммавий тарғибот тадбири айни шу мақсадга қаратилди. Унда партия фаоллари, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.

Сўз олганлар қонун ва жамият, адолатлилик, ҳуқуқ ва  бурч ҳақида тушунча бердилар. Жамият ривожига тўсиқ бўлувчи коррупция жиноятчилигига қарши биргаликда курашишга чақирилди.

Тадбир якунида иштирокчиларнинг сиёсий билимларини ошириш мақсадида “Қонун ва биз” мавзусида викторина ўтказилди. 

“Адолат” СДП Андижон вилоят

кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+