Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз

26.07.2022 16:07:15

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда аҳоли, айниқса хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, миллатимиз генофондини янада соғломлаштириш, аёлларни оммавий спортга кенг жалб этиш масаласига доимий эътибор қаратилмоқда.

Юртимизда замонавий спорт-соғломлаштириш мажмуалари, сузиш ҳавзалари, спорт залларининг барпо этилаётгани, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида қишлоқ жойлар учун спорт мураббийларини тайёрлаш кенг йўлга қўйилгани бу борадаги эътиборнинг амалий ифодасидир.
«Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» Давлат дастури доирасида аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг сайловолди дастурида ҳам хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтидорини юзага чиқариш, саломатлигини асраш борасида бир қатор вазифалар белгиланган. Шундан келиб чиққан ҳолда партиянинг «Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз» лойиҳаси доирасида Тайлоқ туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида хотин-қизлар иштирокида спорт мусобақалари ташкил этилди. Ўзбекистон «Адолат» СДП Тайлоқ туман Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбирда туман хотин-қизлар қўмитаси фаоллари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маҳалла маслаҳатчилари, уй бекалари, ўқувчи қизлар иштирок этди.

Ташкиллаштирилган «Спорт соғлик ва нафислик манбаи» номли югуриш, узунликка сакраш, футбол, валебол каби турли спорт ўйинларида фаол қатнашган Қаюмова Цитора, Бакирова Нигора, Қаюмова Нигора партия туман Кенгашининг ташаккурномалар билан тақдирланди.

–Ташкиллаштирилган бу каби спорт мусобақа ва тўгараклари туман хотин-қизларини саломатлигини таъминлашда катта аҳамият касб этади, – дейди Қаюмова Нигора.

–Спорт билан мунтазам шуғулланиш хотин-қизлар учун жуда фойдали эканини амалда ўзимиз ҳис этмоқдамиз, – дейди Тайлоқ туманидаги «Боғи чинор» маҳалла фуқаролар йиғинининг маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Яхшибоева Маҳбуба – Маҳалламизда ҳар тонг хотин-қизлар тўпланиб, соғломлаштириш машқлари билан шуғулланамиз.

Сир эмаски соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашда спортнинг ўрни бениҳоя катта. Айниқса хотин-қизлар спортини ривожлантириш халқимиз келажаги, ёшларнинг соғлом бўлишида муҳим аҳамиятга эга. Зеро аёл соғлиғи – буюк юртнинг эртанги келажаги демакдир.

Нилуфар Акрамова,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Тайлоқ туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+