Биз янги йилда янги мақсадларни кўзладик!

31.12.2020 12:12:28

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгашида 2020 йил сарҳисоби ва 2021 йилдаги вазифалар ижросига бағишланган матбуот анжумани ана шундай шиор асосида ташкил этилди. Унда партиянинг вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари вакиллари, ҳудудий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари  ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Дастлаб партия вилоят Кенгаши раиси в.в.б Беҳзод Абдуллаев томонидан партиянинг ҳудудий кенгашлари ва  БПТларда амалга оширилган ишлар тўғрисида таҳлилий  маълумот  берилди. Якунланаётган йил сарҳисоби давомида амалиётда ўзини оқлаган “Саховат-беназир қадрият”, “Муаммо билан юзма-юз”, “Партия патронажи”, “Депутат ҳузурида”, “Саховатли депутат” “Тозалик йўлида бирлашайлик!” каби лойиҳалар сабаб эришилган натижалар ҳам тилга олинди. Шунингдек, ОАВ вакилларининг саволларига жавоб тариқасида маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлари фаолиятидаги ютуқлар ва камчиликлар хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.

— Янги йилда партия депутатлик гуруҳи аъзолари ва туман-шаҳар кенгашлари раислари билан янги тизим асосида ишлаш, якунланаётган йилда фаолиятини жонлантирмаган депутат ёки кенгаш раислари билан амалий ишлар ҳамда ўқув семинарлари ташкил этиш масаласини 2021 йилдаги фаолият режамизга киритдик, — дейди Беҳзод Абдуллаев.

Матбуот анжумани якунида Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Носиржон Эгамбердиев,  партиянинг Янгиер шаҳар Кенгаши раиси Фарҳод Расулов ҳамда Гулистон тумани Кенгаши раиси Ёқубжон Миртожиевларга “Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг 25 йиллиги” эсдалик нишони тантанали равишда топширилди.

Шунингдек партия вилоят Кенгаши ходимлари ва туман-шаҳар кенгашлари раисларига  янги йил совғалари топширилди.

Фурсатдан фойдаланиб,  Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Кенгаши жамоаси барча юртдошларимизни, жумладан, партиямиз депутатлари ва аъзоларини Янги йил байрами билан самимий табриклайди.

Янги 2021 йилда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий ҳотиржамлик ва бахт-у саодат тилаб қоламиз!

Самимият ила

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби Маҳфират Худойбердиева

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+