Биз зўравонликка қаршимиз!

08.07.2024 13:07:33

Ҳаттоки, ҳашоратларга озор беришни гуноҳ, деб билган элнинг издошларимиз. «СEН» ҳам «Сиз» ҳам бир оғиздан чиқади, деб бир-бирини қадрлаб, гўдагини сизлаган халқнинг бугунги авлодидаги қўрслик ва қайсарлик, беписандлик иллатлари қаердан пайдо бўлдики, у жамиятнинг муроса қилиб бўлмайдиган иллатига айланиб қолмоқда?

Ўзбекистон «Адолат» СДП Учкўприк туман Кенгаши раиси Нуриддин Солиев ташаббуси билан Учкўприк маҳалла фуқаролар йиғинида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари масъуллари иштирокида ташкил этилган «Бир зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қаршимиз!» мавзусидаги давра суҳбати ана шу долзарб масалага қаратилди.

Оила бирдамлиги ва ҳамфикрлиги – соғлом авлоднинг дунёга келиши ва тарбияланиши, етук кадр бўлиб етишишида муҳим аҳамият касб этади. Афсуски, эр-хотин, қайнона –келин муносабатларининг дарз кетиши, учинчи шахс аралашуви билан оилавий низоларнинг ортиб кетиши натижасида гўдаклар ота –онаси ҳаёт бўлган ҳолда тирик етимга айланаётганлиги ғоят ачинарли ҳол.

Баҳс-мунозаралар давомида асрий қадриятларни қадрлаш, оилавий низоларни юзага келтирувчи омилларга қарши курашиш, оила тинчлигини асраш орқали халқ якдиллиги, ватан равнақига муносиб ҳисса қўшиш ҳар бир инсоннинг бурчи эканлиги эътироф этилди.

Давра суҳбати якунида келгусида маҳалладаги зиддиятли оилаларда профилактик ишлар олиб бориш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Гулчеҳра Аҳмедова
«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+