Бизникилар ғолиб

18.07.2022 10:07:32

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги “Парламент ўйинлари спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги  қарорига асосан “Парламент ўйинлари” спорт мусобақалари Фарғона вилоятнинг барча Халқ депутатлари шаҳар-туман Кенгашлари депутатлари иштирокида жўшқин кайфиятда ўтказилди.

Фарғона шаҳридаги “Само” универсал мажмуасида минтақавий ҳудуд босқичи бўлиб ўтди. Парламент ўйинларида Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари И.Абдолимов, А.Эминов, Ш.Жўраев, А.Эркабоев, В. Аҳмаджонов, А.Азамов, Ф.Мирзаев, О.Холиқовлар қатнашиб, Фарғона тумани шарафини муносиб  ҳимоя қилди.

фар2_15

Парламент ўйинлари вилоят босқичининг волейбол спорт тури бўйича  Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари ғалабага эришди.

Ғолибларга диплом ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

 О.ДАДАЖОНОВА,

Халқ депутатлари  туман Кенгаши депутати. 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+