Боғчалар фаолиятидаги муаммолар ўрганилди

09.07.2024 16:07:48

Ўсиб келаётган ёш авлод таълим ва тарбиясига жиддий эътибор бериш, айниқса, мактабгача таълим соҳасида сифат кўрсаткичлар, қамров даражасини ошириш эртамиз ворисларининг баркамол ҳамда соғлом бўлиб вояга етишини таъминлайди.

Партиянинг Фарғона вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Бунёд Аҳмадалиев, Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашидаги «Адолат» СДП депутатлик гуруҳи раҳбари Илҳомжон Қосимжонов Қўштепа туманидаги 8-, 13-, 15-мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, у ерда болалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.

Ўрганиш жараёнида 8-МТТ йўл ёқасида жойлашганлиги сабабли у ерга юқори ҳаракатланиш тезлиги тақиқловчи йўл белгисини ўрнатиш, 13-МТТга тоза ичимлик сувини етказишдаги муаммони тезкор бартараф этиш ҳамда қўшимча бино қуриш зарурлиги аниқланди. Мазкур масалаларни ҳал қилиниши юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.

Шунингдек, юқоридаги давлат боғчаларида тузилган «Адолат» СДПнинг бошланғич партия ташкилотлари раислари М.Юлдашева, Й.Қўчқорова ҳамда Г.Абдурахмонова БПТ фаолиятини ривожлантириш, партия ғоя ва ташаббусларини тарғиб қилишдаги фаоллиги учун вилоят Кенгашининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

«Адолат» СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+