Боғчанинг сифатли қурилиши депутат назоратида!

18.07.2024 17:07:42

Мамлакатимизда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, жойларда аҳоли томонидан кўтарилган тизимли муаммоларга ечим топиш ва одамларни рози қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу борада халқ вакиллари – депуталарнинг ўз ўрни бор. Аҳоли мурожаатларини ижроси депутат фаолиятига тутилган кўзгудир. Кўпчиликни ташвишга солаётган муаммоларга партияий воситалар билан ечим топаётган, эл дардини ўз дарди деб билган халқ ноиблари сайловчилар ишончини қозона олишади.
«Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгаши депутати С.Элмуродовга Сирдарё туманидаги Орзу маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқоролар мурожаат йўллади. Унда махаллада бирорта ҳам давлат ёки хусусий МТТ фаолият кўрсатмаётганлиги, имконияти бўлган фуқароларгина Бахт шаҳридаги МТТга фарзандларини бераётганлиги, имконият даражаси ҳаммада ҳам бир хил эмаслиги, Орзуда замонавий давлат ёки хусусий МТТга эҳтиёж мавжудлиги акс этган. Мурожаат юзасидан депутат томонидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.
Унга жавобан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси 2024 йилда Орзу МФЙ ҳудудида лойиҳа қиймати 5 миллиард 520 миллион сўмлик 120 ўринга мўлжалланган янги давлат мактабгача таълим ташкилоти қурилиши режалаштирилганини маълум қилди. Қурилиш пудратчи «ALFHA GAMMA» МЧЖ томонидан амалга оширилаётган бўлиб, лойиха қиймати 3 546 971 334 сўмни ташкил этади.
Хозирги қурилиш ишларида депутат томонидан дастур доирасида жараён сифатини назорат қилиш ва қурувчилар билан мунтазам учрашиб бориш йўлга қўйилган.


«Адолат» СДП
Сирдарё вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+