Боғкўчалик болаларга меҳр улашилди

05.06.2022 08:06:25

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Ушбу кун 1925 йил Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида таъсис этилган бўлса, орадан 25 йил ўтиб, яъни, 1950 йилдан буён байрам сифатида нишонланади.

Болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгаларидир. Бинобарин, уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир. Ўзбекистонда ҳам фарзандларимиз ана шундай меҳр-муҳаббат, улкан ғамхўрликлар оғушида вояга етмоқда.

Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати Даврон Асадуллаев ҳам байрам муносабати билан ўзи сайланган округда болажонлар ҳолидан хабар олиб, совғалар улашди.

Хусусан, «Боғкўча» маҳалласидаги 14 нафар ногиронлиги бор ҳамда 36 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож болажонларга турли ўйинчоқлар, ширинликлар улашилди. Шунингдек, 102 сонли умумтаълим мактаб ҳовлисида байрам дастурхони ташкил этиб, 100 нафар болаларга музқаймоқлар улашилди. Ундан ташқари 20 нафар болага Халқлар дўстлиги санъат саройида болажонлар учун намойиш этиладиган концерт дастурига бепул чипталар тарқатилди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+