Боғотда дори-дармон воситалари бўйича муаммолар ўрганилмоқда

14.11.2022 12:11:14

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг 2022 йил 4 ноябрь 104-сонли хатига асосан, аҳолининг кенг қатламига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш ҳамда арзон дори-дармон воситалари билан таъминланишини кенгайтириш, хусусан, фармацевтика соҳасини такомиллаштиришга оид қарор ва фармонларни ижроси юзасидан жамоатчилик ва депутатлик назоратини ўрнатиш мақсадида «Адолат - хавфсиз дори-дармон учун» лойиҳаси бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди. «Адолат» СДП Боғот туман Кенгаши раиси, депутатлик гуруҳи раҳбари Қ.Раҳимов, туман Кенгаши депутати М.Худайберганова, И.Жумабоев, С. Машарипова ҳамда соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари билан ҳамкорликда туманда фаолият олиб бораётган дорихоналарда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, «Жайхун Инвест» МЧЖ га қарашли №7 шохобчасидаги дорихонада олиб борилган ўрганиш ишларига кўра дорилар қониқарли, арзон нархларда шифокор рецепти бўйича сотилмоқда.

«Фазлиддин-Фарангиз» МЧЖга қарашли дорихонада Эспумизан капсула - 28000 сўм, Массикор - 70000 сўм ҳаммаси рецепт асосида сотилмоқда. Дори сотиб олувчилар билан суҳбатлашилганда, эътирозга сабаб бўладиган муаммо кузатилмаганини баён этишди.

Туманимизда ўрганиш ишлари давом қилмоқда.

Саодат МАШАРИПОВА,

«Адолат» СДП Боғот туман

Кенгаши «Аёллар қаноти» раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+