Боғотда  партия лойиҳаси  доирасидаги ўрганиш натижалари  сессияда муҳокама этилди

29.04.2022 13:04:29

Аввал хабар берганимиздек, партия лойиҳалари доирасидаги ўрганиш ишлари натижалари тегишли сессия йиғилишларида муҳокама этилиб, сессия қарори билан амалиётга йўналтирилмоқда. 

Хусусан,  Боғот туман Кенгаши депутатлик гуруҳи  томонидан  партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси  доирасида  туманда фаолият олиб бораётган 1, 2,3,4,5,6,7,8-сонли оилавий поликлиникалар, “Маданият ОШП” ва кўп тармоқли марказий поликлиниканинг бино ҳолати, зарур коммуникациялар (электр, иситиш, сув таъминоти, канализация, телефон алоқаси ва бошқалар)  партия томонидан  маҳсус ишлаб чиқилган саволнома асосида олиб борилган  ўрганиш ишлари туман Кенгаши сессиясига киритилди.

боғот2

Кун тартибидаги масала юзасидан туман Кенгаши депутатлик гуруҳи Қаҳрамон Раҳимовнинг  ўрганиш натижалари тўғрисидаги  маърузаси тингланди.

Ўрганиш натижаларига кўра, 2-сон оилавий поликлиника ва “Маданият ОШП”да ходимлар  хоналар билан етарлича таъминланмаганлиги, аҳоли сонидан келиб чиқиб, 1,2,4,5,6,7-сонли  оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникада шифокорлар етишмаётганлиги аниқланган.

Шунингдек, моддий-техник базаси ўрганилганда юқорида қайд этилган ОПларнинг барчасида ҳамда “Маданият” ОШПда Рентген, автотранспорт воситаси йўқлиги, 4-сон ОПда  ва “Маданият” ОШПда УТТ йўқлиги  ва дори-дармонлар билан  тўлиқ таъминланмаганлиги аниқланди.

Шунингдек, маъруза давомида  ўрганиш жараёнида ижобий ишлар билан бирга  яна бир қатор муаммо ва камчиликлар аниқлангани  тўғрисида   тўхталиб ўтилди.

Савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазалардан сўнг, қарор лойиҳаси ўқиб эшиттирилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан туман Кенгаши раҳбари Қаҳрамон Раҳимовнинг  ўрганиш натижалари тўғрисидаги маърузаси маълумот учун қабул қилинди.

Уч ой муддатда оилавий поликлиникаларда зарур коммуникациялар “иситиш, сув таъминоти, канализация) ва тиббий хоналар билан тўлиқ таъминлаш бўйича белгиланган ишларни ташкил қилиш, тиббиёт муассасаларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, 10 кмдан ортиқ бўлган ҳудудларга патронаж ҳамширалари учун йўл ҳаққи компенсацияси бериш, аҳолини тиббий маданиятини ошириш каби масалалар туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Саидов зиммасига юклатилди.

хора_1

Туман давлат санитария эпидемиология осойишталик маркази раҳбари Қ.Ражабов зиммасига туман ҳудудидаги бозорлар, аҳоли гавжум жойлар, ташкилот, корхона ва муассасаларда белгиланган тартибда дезинфекция ишларини амалга ошириш, ҳудудни тозалиги  бўйича назорат ишларини олиб бориш  вазифаси юклатилди.

Ушбу қарор ижросини  назорат қилиш туман ҳокимининг ёшлар сиёсати ижтимоий ривожлантириш ва маънавий – маърифий ишлари бўйича ўринбосари Р.Шарипов ҳамда халқ депутатлари  туман Кенгашининг “Таълим соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича” доимий комиссияси раиси О.Матниязов зиммасига юклатилди.

Қарор лойиҳаси бир овоздан қабул қилинди ва амалиётга йўналтирилди.

Туманда  депутатлик гуруҳи  томонидан сессия кун тартибига масала киритиш давом этмоқда.

                                                                                                               Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                           “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+