Боғотда саховат ишлари қизғин паллада

24.07.2021 13:07:13

Аввал хабар берганимиздек,  партиямиз фаоллари ташаббуси билан кам таъминланган оилаларга меҳр-саховат кўрсатиш ишлари фаоллашиб бормоқда.

Партиядошимиз – Боғот туман "Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси" раҳбари Ж.Тўраев ҳамда туман Кенгаши депутати Ф. Давлетовлар томонидан ёрдамга муҳтож оилаларга  моддий ва маънавий ёрдам бериш каби хайрия тадбирлари амалга оширилмоқда.

Партиямиз фаоллари  "Оқ олтин" маҳалласида "Темир дафтар"га киритилган, эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини  тарқатишди.

Партиямиз фаол аъзоларидан  Ф. Усманова ва Д. Абдуллаевалар ҳам партия фаоллари билан ҳамнафас, ҳамфикр бўлиб ҳайрия ишларига бош-қош бўлишмоқда.

Саховатпеша партиядошларимиз  маҳаллалардаги фуқароларга ун, ёғ, гўшт, ширинликлар тарқатиб, касалманд, ногиронлиги бор оилаларга  мурувват кўрсатишиб, дуоларидан баҳраманд бўлишди.

Саодат МАШАРИПОВА, партия  фаоли

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+