Боғотлик депутат ҳисобот берди ва муаммолар билан танишди

14.06.2024 18:06:54

Халқ депутатлари Ўзбекистон «Адолат» СДП Боғот туман Кенгаши депутати Майсара Ҳудайберганованинг сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувга тумандаги «Навбаҳор» маҳалласи аҳолиси иштирок этишди.

Учрашув даставвалида, депутат сайловчиларига жорий йилнинг иккинчи чораги давомида амалга оширган ишлари тўғрисида ҳисобот берди.

Таъкидланишича, Майсара Ҳудайбергановага сайловчилари билан очиқ мулоқотлари давомида 15 тадан зиёд турли соҳалар бўйича мурожаатлар келиб тушган. Шундан 4 та муаммо юзасидан тегишли ташкилотлар раҳбарлари номига депутатлик сўровлари жўнатилиб, ижроси назоратга олинган. 5 та мурожаат оғзаки ҳал этилган қолганларининг ижроси юзасидан чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Майсара Худайберганова мансабдор шахс эшитувларида, доимий комиссия ва сессия йиғилишларида фаол иштирок этиб, сайловчиларини қийнаб келган йўл, ичимлик суви, трансформатор, ишсизлик каби масалалардаги муаммоларни бартараф этиш учун ҳаракат қилиб келмоқда.

Шундан сўнг депутат сайловчилари муаммолари билан қизиқди. Хусусан, «Навбаҳор» маҳалласида яшовчи Сапарбой Худайберганов пластикдан нақд пулни ечиб олиш учун йўл кирага 20 минг сўм тўлаб узоқ масофага яъни туман марказида жойлашган банкоматга бориб келишга тўғри келаётгани, маҳалладошлари учун ҳам ноқулайликлар туғдираётгани тўғрисида гапириб, маҳаллага банкомат куйишда амалий ëрдам сўради. Мурожаат депутатнинг диққат марказидан жой олди.

Шу маҳаллада яшовчи Баҳром Отажонов эшигини олдида 1969 йил қурилган электр симёғоч қайишиб, қулаб тушиш ҳолатида бу́лганлиги сабабли, ўтган кетганни эътиборини тортаётгани тўғрисидаги мурожаати ҳам депутат томонидан эътиборга олинди ва туман элект тармоқлари ташкилотига депутатлик сўрови билан ҳамда тезкор муаммони ҳал этиш муҳимлигини билдириб оғзаки мурожаат этди.

Гулноза Юсупованинг ишсизлиги, оиланинг моддий таъминоти ҳам яхши эмаслиги, маҳаллада янги иш фаолиятини бошлаётган боғчага фаррош бў́либ ишга киришида амалий ëрдам сўраб қилган мурожаати ҳам депутат томонидан эътиборга олинди.

Билдирилган муаммо ва мурожаатларни ижобий ечимини топиш мақсадида Майсара Худайберганова доимгидай депутатлик саъй ҳаракатларини бошлаб юборди.

Учрашув сўнгида депутат мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, Давлатимиз томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунчалар бериб, барча ташаббуслар инсон қадр қиммати учун экани тўғрисида гапирди.

Учрашув савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазалар, таклифлар ҳамда шукроналик туйғуларини билдириш билан самарали кечди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
«Адолат» СДП
Хоразм вилоят Кенгаши
матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+