Боғотлик депутатимиз   дўстона  муносабатлари учун тақдирланди

03.08.2022 12:08:54

31 июль- “Халқлар   дўстлиги куни” муносабати билан Боғот туманида истиқомат қилаётган рус, туркман, қорақалпоқ, қозоқ  миллатига мансуб бўлган ҳамюртларимиз учун  “Дўстлигимиз оҳанглари янграйверсин” мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда мамлакатимизда турли миллат вакилларига кўрсатилаётган эҳтиром ва эътибор хусусида сўз юритилди ва уларнинг Ўзбекистонимизга бўлган ҳурмат эътибори эътироф этилди.

Байрам муносабати билан қардош миллатига мансуб бўлган  фуқароларга дўстона муносабатда бўлиб, уларнинг меҳр ва оқибатига сазовор бўлиб келаётган боғотлик депутатимиз Майсара Худайберганова   туман ҳокимлиги томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.

Депутатимизни ютуқ билан қутлаймиз ва келгуси фаолиятида омад тилаймиз.

Саодат МАШАРИПОВА,

"Адолат"  СДП Боғот туман "Аёллар қаноти" раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+