Боғотлик депутатимиз кўмаги билан мурожаатчи аёллар тикув машиналик бўлди

20.04.2022 16:04:35

Аввал хабар берганимиздек, фуқароларимизни ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашида ва  уларни қадр- қимматини асраб-авайлашда боғотлик депутатларимиз  ҳамжиҳатликда таҳсинга сазовор ишларни амалга оширишмоқда.

Партиянинг Боғот туман “Аёллар қаноти” раиси Саодатхон Машарипованинг  партиянинг туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари  Қаҳрамон Раҳимовнинг ташаббуси билан эҳтиёжманд аёллар тикув машинаси билан таъминлангани тўғрисидаги хабаридан қалбимиз қувончга тўлди.

Партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида  депутатнинг  “Нурафшон” шаҳарчасида бўлиб ўтган  сайловчилари билан учрашуви  бир қатор муаммоларни ечимини топишга имкон яратди. Жумладан, эҳтиёжманд,  бичиш-тикиш   ҳунаридан  хабардорлиги бор  аёлларнинг  тикув машинаси кераклиги тўғрисидаги баёни  депутат Қаҳрамон Раҳимовнинг эътиборидан жой олди ва  тегишли ташкилотларга бу масала юзасидан қилган мурожаати тезкор ижобий ечимини топди.

 Гулора Бекчанова, мурожаатчи:

– Замон шиддат билан ривожланиб бораётган бир пайтда бемалол ўтиришнинг ўзи камбағалликка сабаб бўлар экан. Давлатимиз томонидан айниқса, ёшлар ва аёлларга берилган имкониятларни эшитиб ва кўриб, лоқайдликдан воз кечиш пайти келганини тушуниб етмоқдамиз. Тикувчиликка  кўпдан қизиқишим борлиги сабаб, катта мақсадлар билан тикув машинаси сўраган эдим, депутатимиз бир зумда бизни тикув машиналик қилди. Қувончимиз чексиз. Тадбиркорликни йўлга қўйиб, энг бой ва энг фаол аёллар  сафини оширишга ишонч билдираман.

Бир сўз билан айтганда, депутатимизнинг  ҳамюртларимиз тақдирига кучли дахлдорлик ҳисси бир нечта оилаларнинг ободлигию дастурхонини  тўкин бўлишига сабаб бўлган бўлса ажаб эмас.

 

                                                                                         Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                                                                          
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+