Боғотлик депутатларимиз ташаббуси билан йўллар кенг ва равон бўлмоқда

18.03.2022 16:03:21

«Адолат» СДП Боғот тумани Кенгаши депутати Қадамбой Хўжақов сайловчилари орасида бўлиб, уларнинг яшаш тарзи ҳамда кўпдан ўйлантириб келаётган муаммоларини ўрганиб, бартараф этиш чораларини топиб келаётган фаол, ташаббускор депутатларимиздан ҳисобланади.

Шу боис ҳам Қ.Хўжақов сайловчиларининг ҳурмат эътиборига сазовор бўлиб келаётгани қувонарлидир.

Депутат аралашуви билан сайловчиларни йиллар бўйи қийнаб келаётган навбатдаги муаммо ҳам ижобий ҳал этилди.

«Боғзор» маҳалласи «Саодат» шох кўчасидаги йўлнинг яроқсиз ҳолатга келиб қолгани депутатни ҳаловатини ўғирлаб, тинчлик бермасдан келаётган эди. Бир неча бор тегишли ташкилотларга қилган мурожаати бу гал эътиборга олинди ва йўлни асфальтлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Маҳалла аҳолисининг ҳамда йўловчиларнинг қувончи чексиз. Энди чанг тўзон, ёғингарчиликда ҳам бемалол манзилга кенг ва равон йўллардан юриб борилади. Бу қулайликларга нима етсин, дея маҳалла нуронийлари шукроналик билан дуога қўл очишмоқда.

Туман ҳокимлиги, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликдаги бу хайрли иш, фуқароларнинг яшаш шароитидан рози бўлиб яшашлари орқали юртимиз ривожи учун муҳим аҳамият касб этади.

Саодат МАШАРИПОВА,
«Адолат» СДП Боғот туман Кенгаши «Аёллар қаноти» раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+