Бола қувончи - олам қувончи

27.05.2024 18:05:14

Ўзбек халқи азал-азалдан болажон халқ ҳисобланади. Юртимизнинг қайси бир гўшасига борманг, болаларга кўрсатилаётган ғамхўрликларнинг гувоҳи бўласиз, фарзандлар кўзидаги қувончни кўриб, қалбингиз фахр ва ғурурга тўлади.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом қилиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, бу борада бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, имконияти чекланган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш, уларнинг жадал ижтимоий мослашуви учун кенг имкониятлар яратиш, тарбия муассасаларининг иш фаолиятини яхшилаш, шунингдек, жисмонан соғлом ва маънавий етук авлодни тарбиялаш  давлатнинг муҳим омилга айланган. Бу борада давлат органлари қаторида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси томонидан ҳам  турли акциялар ташкил этиб келинмоқда.

Ана шундай акциялардан яна бири жорий йилнинг 24-май  куни Нукус шаҳар 4-сонли кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасида  ташкил этилди.

"Меҳр карвони" деб номланган акция Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унда партия фаоллари томонидан интернат уйи тарбияланувчилари холидан хабар олинди ва «1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан байрам совғалари топширилди.

Акция доирасида ўтказилган тадбир орқали энг олий мақсадга эришилди - болажонларга янада қувонч ва кўтаринки кайфият улашилди.



"Адолат" СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+