Болалар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида

29.11.2023 13:11:26

Партия Жарқўрғон туман “Аёллар қаноти” Кенгаши ва туман ИИБ ҳамкорликда Жарқўрғон Бизнес ва енгил саноат техникумида “Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир ташкил этилди.
Тадбирда партия фаоллари, депутатлари, ҳамкор ташкилот вакиллари, техникум педагоглар жамоаси, талабалар ва БПТ фаоллари иштирок этишди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон “Адолат” СДП Жарқўрғон туман Кенгаши вакиллари ва туман ички ишлар бўлими масъул ходимлари томонидан қонун лойиҳаси юзасидан батафсил маълумотлар берилди.


 Очил Жиянов, Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутати:
-Миллий қонунчилигимизда бола ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган қонун ҳужжатлари сони 40 дан, қонуности ҳужжатлари эса 500 дан ортиқни ташкил этади. Бу ўз навбатида, бола ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчилик билан ихтисослашган ҳолда иш олиб бориш ҳамда унинг ижроси бўйича таъсирчан механизмларни яратиш заруриятини юзага келтирди. Мазкур Қонун лойиҳасида Болалар омбудсманини сайлаш тартиби, вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, фаолиятининг асосий жиҳатлари, мурожаатларни кўриб чиқиш тартиб-таомиллари, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлиги белгиланмоқда. Жамиятимиздаги ташвишланарли ҳолат – кейинги вақтларда болалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар, болага қарши жиноятлар учрамоқда. Ушбу ҳолатларда боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг кафили бўлиши нуқтаи назаридан Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган, суриштирув, дастлабки тергов органлари, прокуратура ва суд билан ҳамкорлиги ҳам белгилаб қўйилмоқда.
Албатта, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Болалар омбудсмани боланинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим кафили бўлади. Шу билан бирга, боланинг шахсий, ижтимоий-иқтисодий ҳамда маданий ҳуқуқларини таъминланишига хизмат қилади.

Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига маърузачилардан батафсил жавоблар олишди.

 

Қизларшой Раҳматова,
Халқ депутатлари Жарқўрғон туман
Кенгаши депутати

   

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+