Болалар қамрови – юз фоиз

09.08.2022 16:08:19

Наманган вилояти Мингбулоқ туманининг «Уюрчи дамкўл» маҳалласида 57-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. У вилоят ҳокимининг ташаббуси билан маҳаллий бюджет ҳисобига қайта қурилди ва унга 3 миллиард 650 миллион сўм маблағ сарфланди. Айни пайтда янги бинони жиҳозлаш ишлари ҳам ана шу очиқ бюджет маблағи доирасида амалга оширилди. Натижада 50 ўринли эски, мослашган боғча ўрнида мактабгача таълим ташкилотининг замонавий, 90 ўринга мўлжалланган янги биноси қад ростлади. Энг муҳими, ҳудуддаги 3 – 7 ёшли болалар қамрови 100 фоизга етказилди.

наманган1

Таъкидлаш жоизки, ҳар қайси давлат ва мамлакатнинг ривожи, эртанги истиқболи шак-шубҳасиз бугунги кундаги таълим ва тарбиянинг сифатига боғлиқ. Бинобарин, юртимизда таълимнинг барча босқичларига, айниқса, мактабгача таълимга кўрсатилаётган катта ана шу эзгу мақсаднинг ифодасидир.

наман2_3

Маросимда сўзга чиққанлар маҳалла аҳлини ушбу янги иншоотни қуриб битказилганлиги билан қутладилар. Аввал вилоятида қамров 30 фоизгача ҳам етмаган бўлса, бугун мазкур кўрсаткич қарийб 80 фоизни ташкил этаётганлиги таъкидланди. Шунинг учун ҳам Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар натижаси ўлароқ чекка-чекка қишлоқларда ҳам жаҳон стандартларига тўла жавоб берадиган замонавий мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар бунёд этилмоқда.

наман4

Дарҳақиқат, «Уюрчи дамкўл» туманнинг энг чекка ҳудуди, марказга қадар орадаги масофа қарийб 20 километрни ташкил этади. Айни кунга қадар эса, маҳалла аҳлини биринчи навбатда боғча масаласи ўйлантириб келаётган эди. Бинобарин, очилиш маросимида қатнашган нуронийлар, ота-оналар ўзларининг кўп йиллик орзулари ушалганидан мамнунликларини изҳор этишди.

Саидолим Абдураҳмонов,

“Адолат” СДП фаоли.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+