Болаларга бўлган меҳримиз ифодаси

01.12.2023 16:12:19

 

Болажон халқимиз ҳаётда нимаки яхшилик бўлса болаларга илинади. Чунки улар бизнинг келажагимиз, эртамиз эгалари. Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб келинаётган донорлик тадбирлари ҳам айтиш мумкинки айни шу мақсадга қаратилган.

Бугун партиянинг Андижон вилояти кенгашининг  Андижон вилояти қон қуйиш марказида “Бор меҳримиз сенга, болажон!» шиори остида бошланган беғараз донорлик акцияси бу борада яна бир савобли тадбирга айланмоқда, десак муболаға бўлмайди.

Акция ҳақида жамоатчилик орасида аввалдан тарғибот ишлари олиб борилгани сабаб бемор болаларга ҳаёт бағишлаш истагидагилар “адолатчилар”нинг бу ташаббусини қўллаб-қувватладилар. Қон қуйиш марказига уларнинг кириб келиши ҳам байрамона бўлди.

Йиғилганларга дастлаб марказ раҳбари Дилфуза Мансурова донорлик савобли иш экани, унинг инсон саломатлиги учун фойдалилиги ва кимлар қон топшириши мумкинлиги хусусида тушунча берди. Ўз ўрнида кўнгилли равишда бу хайрли ҳаракатга қўшилганларга миннатдорчилик билдирди.

Малохатхон Мусаева, “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши раиси ўринбосари:

-Биз “адолатчилар” учун бу доимий ишга айланиб улгурди. Бугунги акцияга ҳам алоҳида тайёргарлик кўрилди. Мақсадимиз- бемор болалар учун кўпроқ қон топшириш билан уларнинг саломатликларини мустаҳкамлаш. Ишонаманки, кун давомида партиядошларимиз ва бизнинг хайрихоҳларимиз бу борада ташаббус кўрсатадилар.

Донорлик акцияси давом этмоқда.

Акбаржон Назаров,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши

Матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+