Болаларга меҳр улашамиз!

15.11.2023 12:11:23

Ҳар йили дунёда 14 ноябрь — “Халқаро қандли диабетга қарши кураш куни” сифатида кенг нишонланиб келинади.

Шу боисдан 13 ноябрдан 17 ноябрга қадар “Адолат” СДП “Қандли диабетга қарши курашиш ҳафталиги” доирасида қандли диабет касаллигини олдини олиш ва касалланган беморлар ҳолидан хабар олиш мақсадида тадбирлар ташкил этади.
Партиянинг Жиззах вилоят Кенгаши ҳамда вилоят эндокринология маркази ташаббуси билан “Қандли диабетга қарши кураш” ҳафталиги доирасида қандли диабет билан оғриган бемор болалар учун тадбир ташкил этилди.

Тадбир кўтаринки руҳда ташкиллаштирилиб, бемор болажонларга меҳр улашилди.

Партия фаоллари томонидан иштирок этган барча болаларга совғалар улашилди.

 

“Адолат” СДП
Жиззах вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+