Болаларимиз бир кунлик эмас, тўкис бахтни ҳис этиб яшасин

02.06.2021 19:06:32

Баъзи мамлакатларда болалар меҳнат кучи сифатида ишлатилади. Маълум бир вақт биз яшаб турган мамлакат ҳам худди шундай давлатлар сафида эди. Қуролли можароларда аскар сифатида фойдаланилади, кўчаларда яшайди ёки ногиронлиги туфайли азобланади. Урушнинг таъсирини сезган болалар қуролли можаро туфайли бошқа жойга кўчирилиши ва жисмоний ва руҳий жароҳатларга дучор бўлишмоқда.

Ҳозирги кунда жаҳонда 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган 153 миллионга яқин болалар меҳнатга жалб қилинган. Биз болаларимизга 1 июнь куни байрам қилиб берар эканмиз, ҳар биримизнинг фикратимизда юқоридаги фактлар таҳлилга ундаб туриши керак.

Куни кеча Навоий шаҳридаги “Ишонч” маҳалласида юзлаб болаларнинг ўзларини ҳимояланган ва бахтли ҳиc этишлари учун шароит яратиб бердик. Болалар яйрашди, беллашди, ўйнашди, совғалар олиб хурсанд бўлишди.

Бугун фарзандларимиз жисмонан соғломдир, лекин аксариятини маънан мажруҳ бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолаётганимизни унутмайлик. Ота-онаси олисларда юрган болаларимизнинг бахтли ва тўкис болалигини қайтариб берайлик.

“Болаларни ҳимоя қилиш куни” байрамининг мақсади кенг жамоатчилик диққатини болаларнинг муаммоларига, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, ҳимояланган дунёда яшаш имкониятларига, бахтли болаликка эга бўлишларига ва ўз мамлакатининг тўла-тўкис ва хотиржам фуқароси бўлиб ўсишларига қаратишдир.

 

Санжар ҚУРБОНОВ,

халқ депутатлари

Навоий шаҳар Кенгаши депутати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+