Болаликдан бошланади яхшилик

07.10.2022 11:10:57

Келажак авлод тарбияси доим долзарб вазифалардан бири. Чунки инсон камолотида бу давр алоҳида ўрин эгаллайди. Ҳар қандай эзгулик, яхши амаллар болаликдан бошланади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб халқ депутатлари Балиқчи туман кенгаши депутатлари бу масалага алоҳида эътибор қаратмоқда. «Адолат» СДПнинг «Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур» лойиҳаси доирасида мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти жамоатчилик назорати тартибида ўрганилмоқда.

Тумандаги Бобур МФЙда жойлашган 4-мактабгача таълим ташкилотида бўлган депутат Зафариддин Ғаффоров болажонлар учун яратилган шароитларни ўрганиш баробарида таълим-тарбия ишларига эътибор қаратди. Муассаса ходимларига Янги Ўзбекистонни барпо этиш келажак авлод қўлида экани, уларни тарбиялашда замонавийлик ва миллийликка эътибор қаратиш зарурлигини тушунтирди. Ўз ўрнида болажонлар учун китоблар совға қилди.

«Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+