Болангиз қонун ҳимоясида

27.11.2023 15:11:59

Фарзанд дунёга келгач унга оилада ота-она қанчалик ғамхўр бўлса давлат ҳам ўз ҳимоясига олади. Айниқса келажагимиз эгаларини зўравонликлардан сақлаш, эркинлигини таъминлаш ёшлар сиёсати борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосини ташкил этади. Ҳозирда жамоатчилик муҳокамасида бўлган “Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам айни шу мақсадни ўзида ифодалайди. “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши томонидан Андижон давлат тиббиёт институтида ташкил этилган давра суҳбатида юқоридагиларга эътибор қаратилди.

Тадбирда сўз олганлар томонидан болаларни ҳар қандай кўринишдаги зўравонликлардан ҳимоялаш, ҳуқуқини таъминлаш ва бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш борасида олдинда турган вазифалар кўрсатиб ўтилди. Қонун лойиҳаси билан аниқ тартиб ишлаб чиқилаётгани таъкидланди.

Мадаминжон Мадазимов, “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши раиси:

-Бугунги давра суҳбати олдига қўйилган масала ўта долзарб. Фарзандларимизни яхши кўриш билан бир вақтда уларга тўғри муносабатда бўлишимиз лозим. Айрим ота-оналарни ўз фарзандига зўравонлик қилиши, таълим муассасаларидаги кўнгилсиз ҳолатлардан кўз юмиш қийин. Шу маънода қонун лойиҳасини ишлаб чиқилгани бежиз эмас. Унинг 4-моддасида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишнинг асосий принциплари сифатида қонунийлик, инсонпарварлик, боланинг энг устун манфаатларини таъминлаш ва зўравонлик ҳолатларига муросасизлик каби вазифалар белгиланган. Бу ҳар биримизнинг эътиборимизда бўлиши шарт.

Партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, “адолатчи” –шифокорлар ва жамоатчилик вакиллари   иштирокидаги тадбир якунида қонун лойиҳаси бир овоздан қўллаб-қувватланди.

"Адолат” СДП
Андижон вилояти кенгаши
Матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+