Болажонлар учун беғараз ёрдам

01.12.2023 17:12:11

2023-йилнинг 1-декабрь куни Наманган шаҳар, Бобур шох кўчаси 12-уйда жойлашган вилоят қон қуйиш марказида “Адолат” социал-демократик партияси Наманган вилояти Кенгаши томонидан тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, беғараз ёрдам муҳитини кучайтириш, болалар саломатлигини муҳофаза этиш мақсадида 8-декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куни арафасида “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида даволанаётган болалар учун беғараз донорлик акцияси ўтказилди. Ушбу акцияда аҳолининг турли қатлами билан биргаликда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси ва миллий гвардия хизмати ходимлари ҳамда туманлардан келган кўнгиллилар фаол иштирок этмоқдалар.

— Ўзимни жуда енгил ҳис этдим,-деди Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармасининг ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўлими бошлиғи Беҳзод Усмонов.- Ютимиз келажаги бўлган болажонлар саломатлиги учун озгина бўлса ҳам кўмак берганимдан хурсандман.

Бугунги акцияда “Адолат” СДПдан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилмуроджон Исмоилов иштирок этиб, ушбу тадбирнинг аҳамяти ҳақида батафсил ўз фикрларини баён этди.

Акция иштирокчиларига вилоят Кенгашининг фаҳрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Акция 3-декабрь кунига қадар давом этади.

 

"Адолат" СДП
Наманган вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+