Болажонларнинг қувончи чексиз

03.06.2021 17:06:01

Ўзбекистон “Адолат” СДП Боғот туман Кенгаши ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида  1 июнь  - "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан туман марказидаги "Истиқлол" истироҳат боғида партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида байрам тадбири ўтказилди. 

Тадбирга  болажонлар билан бир қаторда партия фаоллари, депутатлари ҳамда ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда партиянинг Боғот туман Кенгаши раиси Қаҳрамон Раҳимов  сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларни қизғин табриклади ва мамлакатимизда ёшлар учун қаратилаётган имкониятлар ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида эътироф этди. Шундан сўнг, турли концертлар, кўргазмалар ва сайиллар ўтказилади. 

Жажжи болажонларнинг шеър ва қўшиқлари, жозибадор рақслари тадбирга кўтаринкилик бағишлади.

"Адолат"  СДП  Боғот туман Кенгаши фаоллари томонидан туманимиздаги  барча МТМларда тарбияланувчи болажонларга кийим -  кечаклар, эртак китобчалари, ўқув анжомлари ва  турли хилдаги ўйинчоқлар каби совғалар топширилди.

 

                                                                                                       Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                     Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                               Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

   

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+