Боқимандаликдан қочинг!

16.06.2021 12:06:21

Ижтимоий тармоқларда Жомбой туманида яшовчи А.Қ.нинг мутасаддилар ёрдам бермаётганидан норозилиги акс этган видеолавҳа тарқалди. Лавҳа сабаб кўпчиликда ҳақиқатдан ҳам шундай, мутасаддилар томонидан эътибор қаратилмаяпти деган фикрлар уйғонган бўлиши табиий.

Таъкидлаш керакки, сўнгги кунларда юртбошимиз томонидан илгари сурилаётган “Маҳаллабай” ишлаш тизими кириб бормаган қишлоқ ёҳуд маҳалла қолмади. “Маҳалла раиси – ислоҳотчи” тамойилида иш тутаётган мутассадиларни халқ орасига кириб бораётгани ҳам бунга ёрқин мисолдир. Аҳолининг кам таъминланган аҳоли қатлами учун яратилган “Темир”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларининг ташкил этилиши ҳам кам таъминланган аҳоли манфаатлари йўлида қўйилган қадам. Бу дафтарга киритилганларинг кўпчилиги бугунги кунда ўз тадбиркорлик субъектларини ташкил этган ҳолда дафтардан чиқарилмоқда. Бундан ташқари, аёллар ва ёшларнинг ўз-ўзини банд қилиш борасидаги давлат субсидиялари асосида берилаётган асбоб-ускуналар ҳам уларнинг ўз йўлини топишида кўмаклашилмоқда. Буларнинг барчаси юртимиздаги камбағалликни қисқартиришга қаратилган ишларнинг натижаси сифатида намоён бўлмоқда.

Ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилган, бир неча йил аввал автоҳалокат туфайли ногирон бўлиб қолган фуқаро А.Қ.га ҳам шу кунгача туман ҳокимлиги, 4-сектор штаби ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан қонун доирасидаги барча ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда. Оиласи “Темир дафтар”га киритилиб, моддий ёрдам ва озиқ-овқат маҳсулотлари ажратиб берилмоқда. Фуқаро тиббиёт ходимлари хулосаси асосида ногиронлик нафақаси тайинланган, давлат ордери асосида жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Зарур ортопедик жиҳозлар билан бепул таъминланган.

Ўз истагига кўра, имтиёзли кредит ҳисобидан электротиркама олишига кўмаклашилган. Аммо, А. Қосимовнинг соғлиғи бутунлай тикланиши учун кўп миқдордаги пўл маблағи (10 минг АҚШ доллари) керак бўлар экан. Бу бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат қилган отахон сўнги чора сифатида ўзини видеога олиб ижтимоий тармоқларга тарқатган.

Ўйлаб қоласан киши, яратиб берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиш тушунчалари фуқароларда шаклланмаётгандек.

Бунга яна бир мисол, яқинда “Обод маҳалла” давлат дастурига киритилган “Қўлбости” МФЙ да туман кенгаши депутати Камола  Абдувоҳидова томонидан аҳоли мурожаатларига бағишланган сайёр қабул ўтказилди. Аҳолининг муаммо ва таклифлари атрофлича ўрганилди. Юқорида таъкидлаганимиздек, маҳалла давлат дастурига киритилган бўлиб, янги маҳалла гузари ва маиший хизмат кўрсатиш масканлари ташкил этилган. Аммо, бир фуқаро гузарга яқин аҳоли яшаш манзиллари, уй-жойлари ҳали ҳамон обод бўлмаяётгани ҳақида мурожаат қилди.

 Депутат эса бунга жавобан:

-Биргина, яшаш манзилимиз ўз қўлимиз билан обод қилинмаса, биз мутассадиларнинг ҳаракатимиз нолга тенг бўлиб қолиши шубҳасиз. Ободлик кўнгилда туғилади, остонадан бошланади. Ана шундагина, юрт одоб бўлади. Ҳозирги ишимиз келажагимиз учун пойдевор бўлади, унутманг, деган сўзлари ҳамон ёдимда.

Дарҳақиқат, бугун бу каби ҳолатларни кўплаб учратишимиз мумкин. Хулоса эса сиздан.

 

Дилмурод МАҲРАМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жомбой туман Кенгаши “Ёш адолатчилар” қаноти раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+