Бор куч ва имкониятлармизни сафарбар этамиз

03.03.2021 19:03:40

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”нинг 2020 йил сарҳисоби, 2021 йил учун режалар муҳокамасига бағишланган йиғилишида фарғоналик ёшлар иштирок этиб, улкан мотивация олдик, десам асло муболаға бўлмайди. Чунки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг шахсан иштироки ушбу учрашувга ўзгача руҳ бағишлади. Сенат раисининг ёшлар билан очиқ мулоқотга киришиши, ёшларнинг давлатдаги ролини оширибгина қолмасдан, уларнинг замонавий интеллектуал салоҳияти давлатнинг ривожи учун нақадар муҳим  эканлигини намоён этди. Самимий, дўстона тарзда ўтгани эса  барчамиз учун жуда мароқли бўлди. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Ёшлар муаммолари маҳалла ва оила кесимида тизимли ўрганилиб, аниқланган масалалар мутасадди ташкилотлар зиммасига юкланмоқда ҳамда  назоратга олинмоқда. 

Мен ҳам билдирилган ишончдан ғурурланиб, келгусида ўз олдимга юксак мақсадларни қўйдим. Бугунги кунда мамлакатимиздаги кўплаб ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишга қийналаётганлиги давлат ва жамиятдаги энг оғриқли масалалардан биридир. Ёшлар парламентининг фаолияти эса эртамиз эгаларининг мурожаатларини, таклифларини, арзу ҳолини эшитиш, муаммоларини биргаликда ҳал этиш учун  хизмат қилади. Бу ўринда биз ёшлар бор куч ва имкониятлармизни  сафарбар этамиз.

 

Файзулло МИРЗАЕВ,

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+