“Бор меҳримиз сенга, болажон” акцияси давом этмоқда

12.04.2021 17:04:13

Яшнобод туманида “Бор мехримиз сенга, болажон” акцияси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Ушбу акция ўтказилишининг учинчи кунида тумандаги 103-мактаб интернатининг жами ўқувчилари тиббий-кўрикдан ўтказиб бўлинди.

Айтиш керакки, акция давомида болажонларнинг юз-кўзларидаги қувонч ифодаси иштирокчиларнинг хеч бирини бефарқ қолдирмади. Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Б. Абдуҳалимов мактаб ўқувчилари учун телевизор ва бошқа турдаги совғалар ҳадя қилди. Шунингдек, келгусида ҳам партиянинг бу каби хайр-саховат ишлари давом эттирилажагини маълум қилди.

Акция давомида 103-мактаб интернати жамоаси “Адолат” СДП дастурларига қизиқиш билдириб партия аъзолигига кириш учун аризалар берди.

 

Акция доирасидаги ишлар қолган ҳудудларда давом этмоқда.

 

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+