«Бор меҳримиз сенга болажон» акциясида Тўрткўлликлар фаол қатнашди

28.05.2024 12:05:50

Ўзбекистон «Адолат» СДП Тўрткўл туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва партия фаоллари, туман тиббиёт бирлашмасида "Адолат" СДП ташаббуси билан ташкил этилган «Бор меҳримиз сенга болажон» беғараз донорлик акцияси фаол иштирок этди.

Республика қон қуйиш станцияси автотранспорт воситалари негизида тайёрланган кўчма донорлик мажмуасида санитария-гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда ихтиёрий равишда келган партия аъзолари дастлаб малакали шифокор кўригидан ўтиб, шундан сўнг белгиланган тартибда қон топширишди. Ушбу махсус автобус барча зарур техника билан жиҳозланган.
– Шу каби хайрия акциясида кўнгилли тарзда иштирок этиб, қон топшириш ишларида фаоллик кўрсатган фуқароларимиздан жуда мамнун бўлдик, – дейди партия туман Кенгаши раиси Сурайё Таджимуратова. – Бундай эзгу ишни амалга ошириш орқали кимнингдир ҳаётини сақлаб қолишдек савобли ишга ҳисса қўшиш имконига эга бўламиз. Шу ўринда барчани акцияда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.

«Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+